Мамлакатда олти ойлик ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг қарорига кўра, камида 4 ой давомида ҳайдовчилик курсида ўқиган ва имтиҳондан муваффақиятли ўтган фуқароларга 6 ойлик муддатга вақтинчалик миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Ҳужжат фақат Қирғизистон ҳудудида амал қилади. Агар ҳайдовчи ушбу даврда йўл ҳаракати қоидаларини уч ёки ундан ортиқ марта бузса, вақтинчалик гувоҳнома бекор қилинади ва ҳайдовчи қайта ўқишни ўташи шарт бўлади.

Агар 6 ой ичида жиддий қоидабузарликлар қайд этилмаса, фуқарога доимий миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ