Ўзбекистондан олиб келинаётган 24,7 тонна пиёз ортга қайтарилди

Ўзбекистондан ноқонуний олиб кирилган юк қайтарилди. Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, бугун Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Қизил-Қия» фитосанитария инспекцияси постида фитосанитария назорати чоралари ўтказилди.

Ўзбекистондан импорт қилинган 24,7 тонна пиёзнинг қадоқларида маркировка йўқлиги аниқланди.

ЕОИИ божхона чегарасида карантин ва фитосанитария назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, юк қайтарилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ