Бугун, 20-майдан бошлаб, Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасида, Боткен вилоятида жойлашган учта назорат-ўтказиш пункти куну тун (24 соат) ишлай бошлайди. Бу ҳақда Чегара хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари узлуксиз иш режимига ўтди:
«Қадамжой – автомагистрал»;
«Чечме – автомагистрал»;
«Оқ-Қия – автомагистрал».
«Ўтказиш пунктларининг иш режимининг ўзгариши ёзги сайёҳлик мавсумида чегарадан ўтаётган фуқаролар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган. Ушбу режим жорий йилнинг 1 октябригача амал қилади», -дейилади баёнотда.
Шуни таъкидлаш керакки, юқорида кўрсатилган назорат-ўтказиш пунктларидан фақат Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўтишлари мумкин.