“Яшил шаҳар” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан Ўш шаҳридаги А. Навоий кўчасига 300 та “каталпа нана” дарахти олиб келинди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Дарахт экиш ишлари Ўш шаҳар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қишлоқ хўжалиги ишхонаси ходимлари томонидан амалга оширилди.
Тадбирда Ўш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эрнис Толтоев иштирок этди ва у шаҳар аҳолиси билан биргаликда “Яшил шаҳар” лойиҳасини қўллаб-қувватлаётган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди.
Режага кўра, бу йил шаҳар ҳудудида 20 000 га яқин дарахт ва буталар, шунингдек, 1,5-2 миллион гул экиш режалаштирилган.