Милиция битирувчиларнинг ота-оналарини «Сўнгги қўнғироқ» олдидан огоҳлантирмоқда

Милиция патрул хизмати ота-оналарни вояга етмаганларнинг машина бошқаришига йўл қўймасликка чақирди.

Маълумотга кўра, «Сўнгги қўнғироқ» каби мактаб тадбирларида йўл-транспорт ҳодисалари хавфи ортади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва тажрибаси бўлмаган ўсмирлар рулга ўтириши жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ота-оналарни масъулиятли бўлишга, фарзандларини назорат қилишга ва уларга автомобил калитларини бермасликка чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ