Қизил-Қишлоқ ҳудудида бу йил 4 та мактабнинг қурилиши якунланади

Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳудудий бошқармасида аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Шаҳар мэриясининг маълумотига кўра, йиғилишда аҳоли асосан инфратузилма билан боғлиқ саволлар бериб, шаҳар раҳбаридан жойида жавоб олишди.

Болалар касалхонасида жиҳозларнинг етишмаслиги масаласи ҳам кўтарилди. Шаҳар мэри яқинда Ўшда янги болалар касалхонаси қурилиши ҳақида маълумот берди.

Шаҳар аҳолиси таълим соҳасидаги муаммолар ва ижтимоий объектларнинг етишмаслигини ҳам тилга олдилар. Жанарбек Акаев таълимга алоҳида эътибор берилишини ва бу йил Қизил-Қишлоқда 4 та мактаб қурилиши якунланишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, бу йил шаҳарда 17 та мактаб қурилмоқда. Улардан 10 таси Президентнинг барқарорлаштириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилган.

Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳудудий бошқармаси шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, у ерда 47 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Унинг таркибига Янги-Турмуш, Андижон, Ишкавон, Қизил-Байроқ, Коммунист ва Керме-Тоо қишлоқлари киради.

Шуни таъкидлаш жоизки, президентнинг топшириғига биноан мамлакатнинг барча ҳудудларидаги маҳаллий ҳукумат вакиллари одамлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ