Бишкек – Ўш – Бишкек йўналишидаги чипталар нархи арзонлади

Монополияга қарши кураш хизмати маълумотларига кўра, ички рейслар нархларини тартибга солиш бўйича ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Маълумотга кўра, йиғилишда Фуқаро авиацияси агентлиги ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этган ва авиачипталар тарифлари, уларнинг иқтисодий асосланиши, авиакеросин нархи ва қўшимча тўловлар муҳокама қилинган.

Натижада нархларни белгилашда шаффофликни таъминлаш ва нархларнинг асоссиз ошишига йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган 10 минг сомлик чипта ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмади.

Бишкек-Ўш – Бишкек йўналишидаги нархлар 8820 сомдан 7600 сомгача пасайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Агентлик авиакомпанияларга нархлар бўйича келишувга эришишни таклиф қилди ва қоидабузарликлар аниқланса, чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ