Ўшда ҳайдовчилик гувоҳномасини ваъда қилган фуқаро ҳибсга олинди

Ўш шаҳрида «ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бераман» деб 100 минг сомга алдаб кетган шахс ушланди.

Бу ҳақда шаҳар милицияси хабар берди.

Маълумотга кўра, гумонланувчи танишлари бордек кўриниб, имкон қадар тезроқ давлатга қарашли «Унаа» корхонаси орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга ваъда берган. Аввалига у 50 минг сом, кейин яна 50 минг сом олган, аммо ваъдасини бажармаган.

Жабрланувчининг шикояти асосида 1997 йилда туғилган Ж.А. қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Унга қарши «фирибгарлик» моддаси бўйича иш қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи аллақачон фирибгарлик учун жавобгарликка тортилган.

Милиция ушбу фуқародан жабр кўрганларни қуйидаги рақамларга мурожаат қилишга чақиради:
📞 0509-00-00-06, 0556-15-10-10

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ