Ўш ва Қорасувда экстремизмга қарши рейд: 4 та уй тинтув қилинди

Ўш шаҳри ҳудудида экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашишга қаратилган тезкор ва профилактика чоралари давом этмоқда.

Бу ҳақда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, «Экстремист» деб номланган операция доирасида Ўш шаҳри ва Қорасув туманида яшовчи экстремистик фаолиятда гумон қилинган гуруҳ аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятининг олдини олиш мақсадида 4 та уй тинтув қилинди.

Тинтув давомида гумон қилинган фуқароларнинг уйларидан мобил телефонлар, ноутбуклар, DVD дисклар, китоб саҳифалари, шунингдек, пичоқлар ва кастет каби буюмлар олинган.
Жами 8 та мобил телефон, 3 та ноутбук, 19 та DVD диск, 30 та китоб саҳифаси, 3 та пичоқ ва 1 та кастет топилди.

Ҳозирда гумонланувчилар тергов учун ҳибсга олиниб, далилларга суд-тиббий экспертизалар тайинланган. Тергов давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ