Алайда қишлоқ бошлиғи фуқародан таҳдид орқали пул талаб қилиб, маълум миқдордаги пулни олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, 2025 йил 5 ноябр куни Алай туман ИИБга Ўш вилоят прокуратурасидан товламачилик ҳақида шикоят келиб тушган. Маълум қилинишича, 1958 йилда туғилган Б.Б. исмли шахс Алай тумани қишлоқларидан бирининг бошлиғи, 1969 йилда туғилган Т.К. исмли шахс 1,0 гектар бўлган пичанли ер участкасини баҳслашиб, уни ишлатишга турли тўсиқлар қўйиб, таҳдид қилиб 65 минг сом пул талаб қилган.
Ушбу факт қайд этилиб, терговга қадар текширувлар бошланган.
Алай туман ИИБ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 2026 йил 9 март куни Т.К. исмли шахс 60 000 (олтмиш минг) сом миқдоридаги пулни олаётганида жиноятда гумон қилиниб ушланди ва вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилди.
Ҳозирда тезкор-тергов тадбирлари давом этмоқда.