Марказий Осиё бўйича Қирғизистонда электр энергияси нархи энг арзон. Бу ҳақда “Қирғизистон Миллий электр тармоғи” ОҲЖ бош директорининг тижорат ишлари бўйича ўринбосари Уларбек Дуишо уулу “Кабар” агентлигига маълум қилди.
У қўшни мамлакатлардаги электр энергияси тарифларига мисоллар келтирди:
Қозоғистонда тариф 4 сом 31 тийиндан 5 сом 54 тийингача;
Ўзбекистонда 4 сом 30 тийиндан 7 сом 30 тийингача;
Тожикистонда 3 сом 16 тийиндан 3 сом 60 тийингача.
“Бу мамлакатлар билан солиштирганда, Қирғизистондаги тариф икки-уч баравар арзон”, -деди у.