Қирғизистонда бугунги кунда электр энергияси нархи 3 сом 3 тийинни ташкил этади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги қошидаги Ёқилғи-энергетика комплексини тартибга солиш департаменти директори Тимур Орозалиев “Кабар” агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда аҳоли электр энергияси учун киловатт-соатига 1 сом 37 тийин тўлайди. 1-майдан бошлаб бу нарх 1 сўм 64 тийин бўлади. Бу истеъмолчиларга етказиб бериладиган электр энергияси нархининг атиги 45 фоизини ташкил этади.
Кам таъминланган оилалар учун нарх ошмайди (улар ҳозирда киловатт-соат учун 50 тийин тўлайдилар).
Баланд тоғли ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчилар учун: 1 сом 64 тийин (ҳозирда 1 сом 37 тийин).
700 кВт дан ортиқ энергия истеъмол қилувчилар учун: 2 сом 94 тийин (ҳозирда 2 сом 60 тийин).
Ижтимоий истеъмолчилар учун: насос станциялари, диний ташкилотлар, қариялар уйлари ва ногиронлар уйлари: 2 сом 96 тийин (ҳозирда 2 сом 62 тийин).
Саноат объектлари учун — 3 сом 65 тийин (ҳозирда 3 сом 34 тийин).
Бюджет истеъмолчилари учун — 4 сом 62 тийин (ҳозирда 4 сом 9 тийин).
Тижорат истеъмолчилари учун: банклар, ресторанлар ва кафелар — 4 сом 33 тийин (ҳозирда 3 сом 96 тийин).
Олтинни қайта ишлаб чиқарувчи корхоналар учун — 6 сом 84 тийин, чунки улар йирик истеъмолчилар.
Электр транспорт воситаларини зарядлаш станциялари учун — 5 сом 99 тийин.