Қорасувда болалар боғчаси қурилиши жараёнида тупроқ сифати текширилди

Ўш вилояти, Қорасув тумани, Қизил-Меҳнат қишлоғида қурилаётган 90 ўринли болалар боғчаси ҳудудида тупроқ сифати текширилиб, намуналар олинди.

Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар берди.

Текширув Республика Қурилишда Сертификатлаштириш Марказининг Жанубий минтақавий бошқармаси томонидан ўтказилди.

Мақсад тупроқнинг зичлигини ва унинг меъёрий талабларга мувофиқлигини аниқлашдир.

Синовлар 28514-90 Давлат стандартига мувофиқ амалга оширилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай назорат қурилиш майдончаларининг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ