Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси кичик зиёратни (Умра) амалга оширувчи фуқароларга, шунингдек, саёҳатларни ташкил этувчи компанияларга расмий баёнот берди.
Баёнотда Яқин Шарқдаги вазият ҳозирда ёмонлашгани, зиёратчилар учун ташкил этилган рейсларнинг тўхтатилишига сабаб бўлгани айтилган.
Муфтият ҳозирда Макка ва Мадинада бўлган Қирғизистон фуқароларини вазиятга тушунарли муносабатда бўлишга ва хотиржамликни сақлашга чақирди.
Зиёратчиларга сайёҳлик агентликлари ва гуруҳ раҳбарларининг кўрсатмаларига амал қилиш, ваҳимага тушмаслик ва вазият нормаллашгунча ва ҳаво қатнови тиклангунча кутиш тавсия этилади.