Қорасувдаги жанжал: жиноий иш қўзғатилди, қўшимча экспертиза тайинланди

31 январ куни Қорасув туманида бир нечта фуқаролар ўртасида келишмовчилик чиқиб, натижада жанжалга айланди.

Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотга кўра, ҳодиса натижасида 3 нафар фуқаро жароҳат олган. Уларга суд-тиббий экспертиза тайинланиб, енгил тан жароҳатлари сифатида баҳоланди.

Тўпланган материаллар асосида «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов чоралари бошланди. Маълумки, томонларнинг барча даъволари инобатга олинди ва қўшимча комиссия экспертизаси тайинланди.

Унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилинади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ