Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, III чоракда таътилларнинг қисқартирилиши янги Меҳнат кодекси ҳамда январ ва май ойларида қўшимча дам олиш кунлари билан боғлиқ.
«Бироқ, жуда кўп мурожаатлар бўлди. Биз ота-оналар, мутахассислар ва методистларнинг барча таклифларини тингладик. Натижада баҳорги таътилни 2 мартдан 8 мартгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бизга кейинги 2026-2027 ўқув йили учун таътил тақвимини тузишда келиб тушган таклифларни таҳлил қилиш топширилди», -деди Нодира Жусупбекова парламентда.
Қўшимча қилинишича, энди таътил жадвалини тузишда Таълим вазирлиги ўқув юкламаси ва дам олиш вақтларини оқилона тақсимлашга эътибор қаратади.