Таълим вазирлиги 2026-2027 ўқув йили учун таътил жадвалини қайта кўриб чиқишга ваъда берди

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, III чоракда таътилларнинг қисқартирилиши янги Меҳнат кодекси ҳамда январ ва май ойларида қўшимча дам олиш кунлари билан боғлиқ.

«Бироқ, жуда кўп мурожаатлар бўлди. Биз ота-оналар, мутахассислар ва методистларнинг барча таклифларини тингладик. Натижада баҳорги таътилни 2 мартдан 8 мартгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бизга кейинги 2026-2027 ўқув йили учун таътил тақвимини тузишда келиб тушган таклифларни таҳлил қилиш топширилди», -деди Нодира Жусупбекова парламентда.

Қўшимча қилинишича, энди таътил жадвалини тузишда Таълим вазирлиги ўқув юкламаси ва дам олиш вақтларини оқилона тақсимлашга эътибор қаратади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ