Эски мебел бозорда савдо қилганларга жарималар солинди

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрининг Қорасув кўчасидаги мебель бозори қайта очилгани ва ишлаётгани ҳақидаги маълумотлар туфайли тегишли савдо шоҳобчаларига нисбатан чоралар кўрилди. Бу ҳақда мэриядан хабар қилишди.

Ўш мэри Жанарбек Акаевнинг кўрсатмаларига мувофиқ, тегишли хизматлар Қорасув кўчасида мебель сотадиган дўконларни текшириб, ноқонуний фаолият юритаётган савдогарларнинг фаолиятини тўхтатди. Натижада дўконлар ёпилди, огоҳлантиришлар берилиб, тегишли тартибда жарималар солинди.

Шаҳар мэрияси шаҳарда ноқонуний савдонинг олдини олиш, йўл четидаги ва жамоат тартибини бузадиган дўконларни йўқ қилиш бўйича ишларни давом эттиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ