Бугун, 17 феврал Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент маъмурияти раҳбари Адилбек Касималиев Ўш вилоятига ишчи ташрифи доирасида Ўш-Қорасув автомобил йўли қурилишини кўздан кечирди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати билдирди.
Йўл тўрт полосали автомобил йўли сифатида қурилмоқда. Ҳозирда йўлнинг бир томонидаги эски асфальтни олиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда.
Янги йўл транспорт тирбандлигини камайтириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 2,5 миллиард сом ажратилди.