Қорасувда қуролларни ноқонуний сақлаганлик учун 21 фуқарога 63 минг сом миқдорида жарима солинди

Қорасув туманида 8 январдан 14 февралгача ўтказилган “Арсенал” профилактика кампанияси доирасида ноқонуний муомалада бўлган 31 та қурол мусодара қилинди.

Бу ҳақда вилоят милицияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, фуқаролар томонидан 2 та ўқотар қурол ихтиёрий равишда топширилган, сақлаш қоидаларини бузганлик учун 18 та ўқотар қурол ва 5 та газли тўппонча мусодара қилинган, яна 6 таси эгаси вафот этганлиги туфайли вақтинча вилоят милиция бошқармасига топширилган.

Сақлаш ва қайта рўйхатдан ўтказиш талабларини бузган 21 фуқарога жами 63 минг сом миқдорида жарима солинди.

Шунингдек, оилавий зўравонликнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ