Жалолободлик қардошлар Ўш аҳолисига автомобил совға қилишди

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаевга Жалолободлик қардошлар томонидан Toyota Land Cruiser 300 русумидаги автомобили совға қилинди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

Шаҳар раҳбари совғани шахсий мулки сифатида эмас, балки автомобилни Ўш шаҳар мэрияси тасарруфига ўтказишга қарор қилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, хизмат халққа тегишли ва шунинг учун совға шаҳар аҳолиси манфаатларига хизмат қилиши керак. Автомобил шаҳар хизматлари ишини самарали ташкил этиш учун ишлатилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ