Ўш шаҳридаги Н. Исанов кўчасидаги илгари ахлатга тўла ҳудуд паркга айланади

Бугун эрталаб ўтказилган рейд давомида шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев кўчадаги илгари ахлатга тўла ва қаровсиз қолган ҳудудда замонавий парк қуриш бўйича буйруқ берди.

«Агар янги парк қурилса, маҳаллий аҳоли учун барча шароитлар яратилади, ўйин майдончалари, ёшлар ва кекса авлод вакиллари дам олиши учун шинам бурчаклар пайдо бўлади. Бу ҳудуд шаҳримизга гўзаллик қўшиб, тоза ва чиройли дам олиш масканига айланади»,- дейилади хабарда.

Шуни таъкидлаш жоизки, илгари бу ерда жойлашган эски гаражлар ва ҳимоя зонасига киритилган ноқонуний бинолар олиб ташланиб, ахлатдан тозаланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ