Ўшдаги А. Масалиев кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Бугун, 5 феврал куни Ўш шаҳридаги А. Масалиев кўчасининг Нурматов кўчасидан Т. Жумабаев кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан 16:00 гача транспорт воситалари учун вақтинча ёпилади.

Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, чеклов ирригация инфратузилмасини янгилаш муносабати билан жорий этилмоқда.

Шаҳар рахбарияти ҳайдовчиларга йўналишни олдиндан ўзгартиришни ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ