Мэр: “Керме-Тоо” муниципал ҳудудида 2 миллиард сомлик ишлар бажарилди

Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбоев “Керме-Тоо” муниципал ҳудуди аҳолиси билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда 200 дан ортиқ фуқаро иштирок этиб, 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот олди.

Унга кўра, ҳудудда қарийб 2 миллиард сом маблағ ажратилиб, 25 та кўча капитал таъмирланган. Бундан ташқари, 6 та майдон қурилиб, бир қатор ижтимоий объектлар таъмирланди.

Учрашувда мактаблар, болалар боғчалари, йўллар, йўлаклар, канализация ва ободонлаштириш масалалари кўтарилди, уларнинг баъзилари жойида ҳал қилинди. Шаҳар раҳбари бу йил тўлиқ қуриб битказилмаган қурилиш ва йўлларни якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ