Алимбек Дотҳо кўчаси аҳолиси “Эне-Сой” янги аҳоли пунктига кўчирилади
Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Бугун, 5 феврал куни Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда “Сулаймон-Тоо” муниципал ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Мамажан кўчасидан бошлаб Алимбек Дотҳо кўчасида яна бир эрталабки рейд ўтказди.
Унда мэр тегишли муассаса ва корхоналарга Алимбек Дотҳо кўчасини кенгайтириш мақсадида йўлни тўсиб турган ноқонуний объектлар ва йўл бўйидаги иншоотларни олиб ташлаш, шунингдек, айрим турар-жой биноларидан тижорат бинолари сифатида ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва демонтаж ишларини олиб боришни буюрди.
Шаҳар раҳбари кўчани кенгайтириш муносабати билан баъзи уй эгалари “Эне-Сой” аҳоли пунктига кўчирилишини маълум қилди.