Сулаймон-Тоо муниципал ҳудудига 2025 йилда 3,5 миллиард сомдан ортиқ маблағ сарфланди
Бу ҳақда Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев Сулаймон-Тоо муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашувда билдирди.
Учрашувда шаҳар кенгаши раиси Болот Баетов ва тегишли муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Шаҳар рахбари сўзларига кўра, мазкур ҳудуд шаҳар марказида жойлашганлиги сабабли энг кўп инвестициялар жалб қилинди, 30 та кўча асфальтланиб, ижтимоий объектлар капитал таъмирланди. Жами 3,5 миллиард сомдан ортиқ маблағ сарфланди.
Жорий йилда 11 километрлик йўлга асфальт тўшалиб, Шаҳид -Тепа марказий канализация тизимига уланади. Алимбек Дотҳо кўчаси ҳам кенгайтирилиб, у ердаги қабристоннинг 11 метр қисми рекултивация қилинади.
Шаҳар мэри Қурманжон Дотҳо ҳамда Алимбек Дотҳо кўчаларида мэрия ўзи дарахт экишини айтиб, аҳолини ўз бошимчалик билан дарахт экмасликка чақирди.
Йиғилишда мактаблар, болалар боғчалари, йўллар, йўлаклар, канализация ва ободонлаштириш масалалари кўтарилиб, баъзи муаммолар жойида ҳал қилинди ва бир қатор вазифалар берилди.