АҚШ Президентининг Махсус Вакили Қирғизистонга амалий ташриф билан келди

АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича Махсус Вакили Серхио Гор Қирғизистонга ишчи ташриф билан келди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, ташриф доирасида Серхио Гор Президент Садир Жапаров ва Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан учрашувлар ўтказади.

АҚШ Президентининг Махсус Вакили шунингдек, 4-5 феврал кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё – АҚШ (В5+1) иқтисодий форумида иштирок этади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ