Янги йилдан бери умумий овқатланиш муассасаларига хизмат ҳақи ундириш тақиқланган. Бироқ, овқатдар нархи 15% дан ортиққа ошганлиги кузатилди. Шу муносабат билан Монополияга қарши кураш хизмати кафе ва ресторан операторларини йиғиб, маслаҳатлашув ўтказди.
Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, нархларнинг ошиши хизмат ҳақининг чекланиши боғлиқ эмас. Улар буни ижара ҳақи, коммунал тўловлар, ёқилғи, озиқ-овқат нархларининг, шунингдек, иш ҳақи ва солиқларнинг ошиши билан изоҳлашди.
Йиғилишда иштирок этганлар ўз овқатини олиб келган ёки буюртма қилганлар учун 10% чегирма жорий этишга келишиб олдилар. Яқин келажакда тадбиркорлар таҳлилий маълумотларни тайёрлайдилар ва Монополияга қарши кураш хизматига тақдим этадилар. Шу асосда нархларни барқарор ушлаб туриш механизми ишлаб чиқилади.
Давлат органи овқат нархларининг асоссиз равишда ошишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирди.