Қирғизистонда автомобиллар сони қарийб 2 миллионга етди

Қирғизистонда расман рўйхатдан ўтган автомобилларнинг умумий сони 1 миллион 909 минг 61 тани ташкил этади. Бу ҳақда Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Медер Машиев Жогорку Кенешнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги транспорт воситалари сони 13 фоизга ўсиб, асосий экологик муаммолардан бирига айланган. Автомобил паркининг ҳозирги таркиби қуйидагича тақсимланган:

Бензинда ишлайдиганлар: 972 минг;

Дизел (солярка): 339 минг;

Газ билан юрадиганлар: 56 минг;

Гибрид транспорт воситалари: 37 минг.

2025 йил натижаларига кўра, мамлакатга 15 минг 278 та электромобил импорт қилинган, бу автомобиллар умумий сонининг атиги 0,8 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, янги автомобиллар улуши ўсиб бормоқда: агар 2024 йилда 5 йилгача эскирган автомобиллар 1,5 фоизни ташкил этган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 4,5 фоизга етди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ