Ўш шаҳридаги Қурманжон-Дотҳо кўчасининг А. Навоий кўчасидан Т. Касимбеков кўчаларигача (автобекат) мингга яқин акация (робиния) кўчатлари экилади. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.
Ҳозирда кўчанинг иккала томонида ҳам пиёдалар йўлаклари ва яшил майдонлар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг доирасида пиёдалар йўлакларининг эски қатлами олиб ташланмоқда ва ер участкалари тайёрланмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, кўча 2025 йилда тўлиқ таъмирланган.