Қирғизистонда зўравонлик ва одам савдоси қурбонлари учун «5200» ишонч телефони ишга туширилди

Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги маълумотларига кўра, ижтимоий лойиҳа оилавий зўравонлик, одам савдоси қурбонлари бўлган аёллар ва қизларга ёрдам кўрсатишга қаратилган.

«5200 рақамига қўнғироқ қилиш орқали исталган фуқаро бепул, аноним ва махфий ёрдам олиши мумкин», -дейилади маълумотда.

Ишонч телефонида зўравонлик билан боғлиқ масалалар, инқирозли вазиятлар ва психологик ёрдам бўйича махсус тайёргарликдан ўтган профессионал психологлар ва маслаҳатчилар ишлайди.

Ишонч телефони мамлакат бўйлаб барча мобил операторлар орқали ҳафтасига 7 кун, кунига 24 соат ишлайди.

Ишонч телефонининг асосий йўналишлари:

зўравонлик ва эксплуатация қурбонларига психологик ёрдам кўрсатиш;

жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мавжуд хизматлар ҳақида маълумот бериш;

хавфсиз бошпана излаш усуллари, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам бўйича маслаҳат бериш;

зўравонлик гувоҳлари ва жабрланувчиларнинг қариндошларини қўллаб-қувватлаш.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ