2025 йилда Қирғизистон давлат бюджетига тоғ-кон саноатидан 65,4 миллиард сом тушган.
Бу ҳақда Қирғизистон Геология хизмати директори ўринбосари Руслан Калилов хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди. Масалан, 2024 йилда бюджетга тоғ-кон саноатидан 42 миллиард сом солиқ тушди.
Шунингдек, 2025 йилда мамлакатда жами 26 тонна олтин ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ўсиш саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайиши ва назоратнинг кучайиши билан боғлиқ.