Тақиқланган тамаки маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш факти аниқланди. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Хусусан, Қирғизистон ҳудудига кираётган транспорт воситасида 190 дона тақиқланган тутунсиз тамаки (снус) маҳсулотлари топилди.
Ушбу факт бўйича материаллар ҳуқуқий баҳо бериш ва процессуал қарорлар қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.