Қорасув, Аравон, Новқат туманлари ва Ўш шаҳрига қарашли ҳудудларда ноқонуний ов қилишга қарши ўтказилган рейд давомида 6 фуқаро жаримага тортилди.
Бу ҳақда Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўш чеккасидаги Қирғизистон қишлоқ ҳудудидан 1 киши, Қорасув туманининг Попон қишлоғидан 3 киши ва Новқат туманининг Шанкол қишлоғидан 2 киши ов қоидаларини бузганлиги аниқланди.
Натижада уларнинг ҳар бирига 12 500 сом миқдорида жарима солинди, умумий суммаси 75 минг сомни ташкил этди. Бундан ташқари, 2 минг сом миқдорида суд даъвоси қўзғатилди.
Рейд давомида маҳаллий аҳоли ўртасида ов қоидаларига қатъий риоя қилиш, ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва қонуний талабларни бузмаслик бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.