Ўшнинг Тўлайкан кичик туманида жойлашган “Керме-Тоо” ўрта мактаби тўлиқ таъмирланди. 12 январ куни шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев таълим муассасасига ташриф буюриб, мавжуд шароитлар билан жойида танишди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Таъмирлаш ишлари республика бюджети ҳисобидан амалга оширилди, мактабнинг жабҳаси таъмирланди, дераза ва эшиклар алмаштирилди. Шунингдек, ўқувчиларнинг соғлиғини яхшилаш мақсадида спорт майдончалари тўлиқ реконструкция қилинди.
Шуни таъкидлаш жоизки, мактаб биноси Президент Садир Жапаров томонидан Халқ қурултойи доирасида онлайн тарзда фойдаланишга топширилган.