Кеча, 12 январ куни Новқатда марказий кўчаларни тартибга солиш ва тирбандликни тартибга солиш бўйича рейд ўтказилди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Тадбир давомида шаҳар марказидан қатнаган маршрут йўналишлари автобекатга жилдирилиб, пиёдалар йўлаклари орқали катта йўлга ўтган йўлни темир панжара билан ёпиш билан тартибсиз савдони изга солиш бўйича тегишли муассаса ва ташкилотларга кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, фуқароларга йўлни фақат махсус ажратилган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтиш кераклиги эслатилди.