Москвадаги қор ёғиши 146 йил ичидаги метеорологик рекордларнинг бешлигига кирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 9 январдаги қор қоплами кузатув давридаги энг қалин бешликни якунлади.
Синоптикларнинг таъкидлашича, шаҳарда ёғингарчилик ойлик ўртача кўрсаткичнинг 40% ни ташкил этган.
Сўнгги 50 йил ичида кунлик ёғингарчилик рекорди ҳам янгиланди. Олдинги рекорд, 12,9 мм бўлиб, 1976 йилда ўрнатилган эди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Москвада қорнинг максимал қалинлиги 39 сантиметрдан ошди. Черусти, Михайловское ва Серпуховда рекорд миқдордаги қор қайд этилган.
Олимларнинг фикрига кўра, қишда шаҳарда кучли қор ёғиши ҳар 5-6 йилда бир марта содир бўлади.