Байрам кунлари тартиб: Ўшда 1000 дан ортиқ милиция ходими ишлайди

Бугун, 29 декабр куни Ўшда яқинлашиб келаётган Янги йил байрамларига тайёргарлик доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг гарнизон текшируви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда вилоят раҳбари Аманкан Кенжебаев, Ўш шаҳар мери Женишбек Токторбаев, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ва уларнинг шахсий таркиби иштирок этди.

Текширув давомида байрам кунлари бажариладиган ходимларнинг хизмат формаси, техник жиҳозлари ва вазифалари текширилди.

Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар берилди.

Вилоят раҳбарияти Янги йил байрамлари кунларида ҳудудларда милиция ходимлари кучайтирилган тартибда фаолият юритишини таъкидлади ва фуқароларни қонунга риоя қилишга ва хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор беришга чақирди.

Маълумотга кўра, байрам кунлари Ўш вилоятида 1000 дан ортиқ ходим жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ