Ўш вилоятида браконерлар қўлга олиниб, 150 минг сомдан ортиқ жаримага тортилди

Ўш вилоятининг Новқат, Ўзган ва Алай туманларида ноқонуний ов қилган фуқароларга 156 минг сом жарима солинди. Бу ҳақда NABU Қирғизистон ташкилоти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу фактлар жорий йилнинг 18-22 декабрь кунлари NABU Қирғизистоннинг Барс-2 гуруҳи ва Табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги қошидаги Ўш бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган режадан ташқари рейд доирасида аниқланган. Сўнгги кунларда қор ёққанидан сўнг, овга чиқаётган одамлар сонининг кўпайиши кузатилди.

Шуни таъкидлаш керакки, рейдлар Новқат туманининг Чили-Сай дарасининг Ак-Арт яйловида, Ўзганнинг Беш-Абишка ҳудудида ва Алай туманининг Қайинди ва Қапчигай ҳудудларида ўтказилди.

Ов қоидаларини бузган фуқароларга Жиноят-процессуал кодексининг 263-моддаси бўйича жарима солинди.

Рейд доирасида маҳаллий аҳоли ва овчиларга ов қоидаларига риоя қилиш, ёввойи табиатни муҳофаза қилиш ва қонуний талабларга қатъий риоя қилишнинг муҳимлиги ҳақида маълумот берилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ