Ўш вилоят раҳбарининг янги йил арчаси тадбири ўтди

Бугун, 23 декабр куни Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги Ваколатли вакилининг болалари учун Янги йил арчаси байрами бўлиб ўтди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати билдирди.

Тадбирга вилоятдан жами 200 га яқин бола таклиф қилиниб, кўп болали ва кам таъминланган оила фарзандлари ҳамда мактабда аъло баҳога ўқиган ўқувчилар қатнашди.

Вилоят раҳбари Аманкан Кенжебаев болаларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, ўқишларида муваффақиятлар ва бахтли болалик тилади.

Янги йил арчаси байрамида болалар учун қўғирчоқ театри ва театрлаштирилган кўнгилочар дастурлар ташкил этилди ва ҳар бир болага Ўш вилояти раҳбари номидан совғалар топширилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ