Бугун, 11 декабр эрталаб Ўш шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев янги Ўш бозори, Жибек-Жолу, Келечек ва ширинликлар бозорларига ташриф буюрди.
Рейд давомида мэр бозорлардаги қурилиш ишларини жойида кўздан кечирди ва камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, у Б. Осмонов кўчасидаги эски аэропорт ўрнида қурилган бир нечта иншоотларни текшириш бўйича кўрсатмалар берди. Улар орасида «Элдорадо» ресторани, «Мегаполис» савдо маркази ва бошқа чакана савдо шохобчалари бор.
Рейд сўнгида Келечек бозорини кўчириш масаласи муҳокама қилинди ва қишки совуқдан азият чекмаслик учун кўчириш муддатини 1-мартга қолдиришга қарор қилинди.