Ўшда 15 ёшли мактаб ўқувчиси йўл транспорт ҳодисаси туфайли ҳалок бўлди. Жанубий пойтахт милиция патрул хизмати бошқармаси бу маълумотни тасдиқлади.
Бошқарма маълумотларига кўра, 9 декабр куни кечқурун Раззаков кўчасида “Хонда Фит” ҳайдовчиси, 1973 йилда туғилган А.Н. йўлни кесиб ўтаётган Д.K.ни уриб юборган. Ўсмир воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи ўсмирни қоронғу бўлгани ва ёмғир ёғаётгани учун кўрмаган. У ҳозирда ҳибсга олинган ва милиция ходимларига топширилган. Тергов олиб борилмоқда.