Бишкекда оилавий зўравонликда гумон қилиниб ОЎЮ ўқитувчиси ҳибсга олинди

Бишкекда бугун кечқурун милицияга 11-кичик туманда оилавий зўравонлик ҳолати бўлгани ҳақида хабар келиб тушди.

Октябр тумани ички ишлар бўлими маълумотларига кўра, милиция патрул хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келганларида, 1988 йилда туғилган Ж.Т. исмли фуқаро хотинига қўпол сўзлар айтиб, қўлини кўтаргани аниқланди.

Ушбу ҳолат батафсил қайд этилди ва унга нисбатан «Оилавий зўравонлик» моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилди. У туман маъмуриятининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига олиб кетилди.

Маълум бўлишича, Ж.Т. исмли фуқаро пойтахтдаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Милиция оилавий зўравонлик қурбонларини, шунингдек, бундай ҳолатлар гувоҳларини бу ҳақда дарҳол энг яқин милиция ходимига ёки 24/7 ишлайдиган 102 қисқа рақамига хабар беришга чақиради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ