Ташқарига чиқиб ишламайсизларми!.. Йўл ҳаракати милицияси бошлиғи исинаётган ходимларни койиди

Йўл ҳаракати милицияси бошлиғи Азенбек Козукеев тонг отмасдан олдин Бишкек-Ўш автомагистралидаги Сосновка назорат пунктини текшириш учун борди. Видеода у ташқаридаги хонада исинаётган ходимларни олиб чиқиб, уларга йўл ҳаракатини тартибга солишни буюраётгани кўрсатилган.

«Юк машиналарига чекловлар қўйилмаганмиди? Агар сиз бу ерда исинаётганингизда улар ўтиб кетса нима бўлади? Бундай об-ҳавода иш жадвалини ўзгартиришингиз керак. Ташқарига чиқиб ишланг, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказинг», -деди бошлиғ.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ