Об-ҳаво ўзгариши туфайли, республикадаги довонларда вақти-вақти билан оғир юк машиналари ва ёзги ғилдирак билан юрган транспорт воситаларига чекловлар жорий этилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Йўл инспекторлари қишки ғилдиракларни, қўшимча занжирларни ва транспорт воситасининг техник ҳолатини текширишни ва зарурат бўлмаганда узоқ сафарларга чиқмасликни тавсия қилади.