Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг тавсифини тасдиқлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлигининг 773-сонли қарорида айтилган.

Маълумотга кўра, амалдаги 2019 йилги ҳайдовчилик гувоҳномаси бланкалари тугагунга қадар худди шу моделда берилади.

Бланкалар тугаши билан Қирғизистон янги 2025 йилги намунадаги гувоҳнома беришга ўтади.

Тегишли хизматлар янги гувоҳнома намуналарини Ташқи ишлар вазирлигига юборади ва хорижий давлатларга янги ҳужжат ҳақида хабар беришни таъминлайди.

Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини шахсийлаштириш вазифаси Президент маъмурияти қошидаги «Кызмат» муассасасига юклатилди.

Транспорт вазирлиги таъкидлаганидек, янги модел ҳайдовчилик ҳужжатларининг хавфсизлигини ва халқаро миқёсда тан олинишини оширишга қаратилган.

Қарор расмий эълон қилинган кундан 15 кун ўтгач кучга киради.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ