Қорасувда овоз сотиб олиш бўйича тарқалган видео текширилмоқда

Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган овоз сотиб олиш бўйича тарқалган видео ҳақида маълумот эълон қилди.

Баёнотга кўра, 2 декабр куни Расул Ержанов исмли шахс «Facebook»да Қорасув туманидаги 8-сайлов участкасида «сайлов пул билан баҳоланди» деб ёзган видеони жойлаштирган.

Бу факт Қорасув туман ички ишлар бошқармасида рўйхатга олинган ва терговга қадар текширув бошланган.

Милиция видеодаги фуқароларни аниқлади. Улар номзоднинг тарғиботчилари эмасликларини, балки у ерда ижарага олинган дўконда ишлашларини ва видеодаги пул дўконнинг даромади эканлигини тушунтиришди.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ