Ўшдаги Қурмонжон Дотҳо кўчасида янги «Сайран» деб номланган истироҳат боғи очилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди.
Майдондаги ишлар тўлиқ якунланди, у саҳна, ўтиргичлар, ўйин майдончаси, йўлакчалар ва ёритиш билан жиҳозланган.
Шунингдек, ҳудудда милиция бўлими ва ҳожатхона мавжуд.
Шаҳар мэрияси илгари ҳудудда кафе ва дўконлар бўлганини, бу эса пиёдаларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилганини таъкидлади.