Бугун Ўш шаҳрининг Кенг-Сой массивида 480 ўринли мактаб қурилиши учун тамал тоши қўйилди.
Шаҳар мэриясининг хабар беришича, маросимда шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Мактаб барча замонавий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қурилади. Исиқлик ўтхонаси, ҳожатхона, баскетбол ва волейбол майдончаси, болалар майдончаси ва стадион ҳам мавжуд. Шунингдек видеокузатув, дам олиш зоналари ҳам киритилаган.
Шаҳар мэрининг сўзларига кўра, маҳаллий аҳолига қулайлик яратиш учун ижро ҳокимияти барча зарур чораларни кўрмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳозирда Кенг-Сой массивида болалар боғчаси ва кўп қаватли ипотека биноси қурилиши ҳам давом этмоқда.