Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги ташаббуси билан республиканинг барча ҳудудларида озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Муассаса маълумотларига кўра, бундай ярмаркалар 2026 йил июн ойига қадар давом этади.
Ҳар бир туманга ярмаркаларни ўтказиш учун махсус жадвалга мувофиқ ҳафтанинг кунлари ажратилган. Туманлардаги тегишли ходимлар белгиланган жадвалга мувофиқ ярмаркаларни ташкил этишлари шарт.
Ярмаркада озиқ-овқат маҳсулотлари бозордагидан арзонроқ нархларда сотилади. Ташриф буюрувчилар бир ҳафтага етарли миқдорда озиқ-овқат сотиб олишлари мумкин.
«Ҳозирда республикада асосий озиқ-овқат маҳсулотларида танқислик йўқ, озиқ-овқат захиралари етарли. Ярмаркалар ички бозорни барқарор таъминлаш ва фуқароларни арзон нархларда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда», -дейилади хабарда.
Вазирлик бундай ташаббуслар қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга ҳисса қўшишини таъкидлайди.